» » Беш ташаббус олимпиaдаси ғолибларига яратиб берилган шароитлар билан танишилди

Беш ташаббус олимпиaдаси ғолибларига яратиб берилган шароитлар билан танишилди

09 октябрь 2024 г 160 Комментарии: 0

Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ва туман бўлими маъсуллари ОАВ ходимлари билан биргаликда Ғаллаорол туманидаги Қашқабулоқ, Олимлар, Мирзабулоқ, Мулкуш маҳалласидаги Беш ташаббус олимпиaдаси ғолиблари маҳалласига қуриб берилган майдонлар ҳолати, ёшларга яратиб берилган шароитлар билан танишишди.

Маълумки, Беш ташаббус олимпиадасининг ўтган мавсумларида Жиззах вилояти бўйича 52 та спорт майдонлари қурилган бўлса шундан 14 та майдон туманнинг ҳиссасига тўғри келади. Вилоят миқёсида юқори натижадорликнинг қарийб 27 фоизи Ғаллаороллик ёшлар ҳиссасига тўғри келади.
Майдонлардан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланиб ўтилди. Якунланган тўртта мавсумда туман ёшлари вилоят рейтингида уч марта биринчи, бир марта иккинчи ўринни қўлга киритди. Жорий йилги мавсумнинг ҳозирги кун ҳолатига кўра туман ёшлари вилоят рейтингида иккинчи ўринда бормоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!