» » Жиззахлик Лазиз Сафаровга Солиқ қўмитаси раисининг ташаккурномаси топширилди

Жиззахлик Лазиз Сафаровга Солиқ қўмитаси раисининг ташаккурномаси топширилди

25 октябрь 2024 г 112 Комментарии: 0

Бугунги кунда ҳар бир маҳаллага бириктирилган солиқ органлари ходимлари бор имкониятларни ишга солиб, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратишда фидокорона хизмат қилмоқда.

Дўстлик туманида 12 та маҳаллага 20 нафар солиқ инспекторлари бириктирилган. Жорий йилнинг центябр ойи якуни билан Дўстлик тумани солиқ инспекцияси ходими Лазиз Сафаровнинг фаолияти вилоятимиз бўйича энг самарали деб топилди. Унга Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев томонидан ташаккурнома йўлланди.

Куни кеча ўз куч ва имкониятларини тўлиқ ишга солиб, рейтингдан муносиб ўрин олган Лазиз Сафаровга Солиқ қўмитаси ва вилоят солиқ бошқармасининг етакчи мутахассислари мазкур ташаккурномани топшириб, уни самимий табрикладилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!