Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами кенг нишонланди
14 январь 2019 г 3 296 Комментарии: 0
Бугун мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Шу муноосабат билан Жиззах вилоят мусиқали драма театрида байрам тадбири ташкил этилди.
Байрамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.
Бугун Ватан, халқ ва армия бири-бирига нақадар яқин ва муштарак эканини ҳар қачонгидан ҳам теран ҳис этмоқдамиз.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ташкил этилган армия ва халқ бирлигини таъминлашга қаратилган мутлақо янги тузилма ҳарбий-маъмурий секторлар барча ҳудудларда самарали фаолият юритмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда «Армия ва халқ — бир тану бир жон!» ибораси бугун барчани бир мақсад сари яъни Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимиз эканлигини ҳам англатади.
Хусусан, Ҳурматли Президентимиз томонидан давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда.
Бу ҳақда гап кетганда Мамлакатимиз геостратегик жойлашувининг ўзига хослиги, шунингдек, минтақада вужудга келаётган ҳарбий-сиёсий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, Қуролли Кучлар бирлашмаларининг вазифа ва тузилмалари қайта кўриб чиқилди. Миллий гвардия барпо этилди, армияни янги қурол-аслаҳа ва замонавий ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича жорий йилда Жиззах вилоятида ҳарбий хизматчилар учун 90 та ҳамда миллий гвардия хизматчилари учун 30 та кўпқаватли уй-жойлар барпо этилиб мазкур хонданлар тез орада ўз эгаларига топширилиши кутилмоқда.
Шунингдек, вилоятимизда ёш аскар ва курсантлар тайёрлаш мақсадида “Темурийлар издоши” нодавлат таълим муассасаси фаолияти ҳам йўлга қуйилди.
Маҳалий санъаткорлар томонидан юртни тараннум этгувчи куй қушиқлар ижро этилиб, театр ижодкорлари томонидан қуйилган саҳнавий кўринишлар байрамга ўзгача завқ бағишлади. Байрамда бир гуруҳ ҳарбийлар тақдирланишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!