Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни модернизация қилишда инновация технологияларини ва рационализаторликни ривожлантириш бўйича илмий-амалий анжумани ўтказилди
23 январь 2019 г 1 849 Комментарии: 0
Жиззах политехника институтида Жиззах ҳарбий-маъмурий сектор фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида “Инновациялар, рационализаторлик ва малакали кадрлар-барқарор ривожланиш кафолатидир” шиори остида “Қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни модернизация қилишда инновация технологияларини ва рационализаторликни ривожлантириш”, “Жиззах ҳарбий-маъмурий сектори ҳудудида икки мақсадли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва фойдаланиш имкониятларини ўрганиш” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Бугун мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш, жамиятдаги тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, миллий армиянинг жанговар қобилияти ва шайлигини ошириш, армия ва халқнинг якдиллигига эришишни таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Айниқса, ҳарбийларнинг жанговар шайлигини яхшилаш, уларнинг халқ билан ҳамнафас бўлиб, юрт тинчлиги ва осойишталигини асрашдаги хизматини юксак даражада ўташлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва жойлардаги Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ёшларни ҳарбий Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг мамлакат Мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашдаги масъулиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Жиззах вилояти ҳудудида ҳарбий-маъмурий сектор фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Қарор ижроси юзасидан Жиззах ҳарбий-маъмурий сектори фаолиятини ташкиллаштириш бўйича 2018-2021-йилларга мўлжалланган стратегик йўл-харитаси тасдиқланиб, аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда айтиш жоизки, Юртбошимиз, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 30-31 март кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида вилоятдаги ҳарбий қисмлар билан ҳам яқиндан танишган эдилар.
Мазкур ташрифда мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда: “Армия ва халқ-бир тану бир жон!” ибораси бугун барчани бир мақсад сари яъни Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимиз эканлигини ҳам англатади.
Анжуман давомида махсус ҳарбий округ қўшинлари ҳарбий хизматчиларнинг рационализаторлик ва ихтирочилик ишланмалари, янги турдаги ўқув-моддий жиҳозлар ҳамда яратилган инновацион лойиҳалар кўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур кўргазмаларни ўтказишдан мақсад ҳарбий хизматчиларнинг рационализаторлик, ихтирочилик ва инновацион фаолиятдаги тажрибаларини оммалаштиришга қаратилгандир.
Бу ўз навбатида ҳарбийларимизнинг жанговар шайлигини таъминлаш, назарий, тактик ва амалий билимларини ошириш, ўзаро тажриба алмашишида муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир сўнгида бир гуруҳ ёшларга вилоят ҳокимилиги томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!