» » Жиззахда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида футзал мусобақаси ўтказилди

Жиззахда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида футзал мусобақаси ўтказилди

26 январь 2019 г 2 410 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида турли спорт мусобақаларини ўтказиш анъанага айланган.

Жорий йилда ҳам Жиззах вилояти Футбол ассоцациясининг тадбирлар режасига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида футзал мусобақаси ўтказилди.

- “Мусобақада Жиззах вилояти ИИБ, Ўзбекистон миллий гвардияси Жиззах вилояти бошқармаси, Божхона қўмитаси Жиззах вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят солиқ инспекцияси, вилоят адлия бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан биргаликдавилоят футбол ассоцацияси жамоаси ҳам фаол иштирок этишди, – дейди вилоят ИИБ ЁХБ марказ бошлиғи капитан Ойбек Рахимов. – Мазкур мусобақа жорий йил давомида ўтказиладиган республика чемпионатлари ва кубок баҳслари олдидан ўзига хос синов вазифасини ҳам ўтади.”

Дастлаб, мусобақа иштирокчиларига юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар ва яратиб берилаётган шарт-шароитлар хусусида сўзлаб берилди.  Беллашувларда 10 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Қуръа ташлаш йўли билан гуруҳларга бўлинган жамоалар иштирокидаги ҳар бир ўйин муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Мусобақада ўзининг эпчиллиги билан бошқа жамоалардан устун бўлган вилоят Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

 Вилоят футбол ассоцасиясижамоаси иккинчи, Вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси жамоаси фахрли учинчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Вилоят ИИБ ЁХБ 1-КЁХҚ бўлинма командири кичик сежант Абдуллаев Маъруфжон “Энг яхши футзалчи” номинацияси ғолиби, деб топилди. Совринли ўринларни эгаллаган жамоаларга вилоят ҳокими Эргаш Салиев  пул мукофотлари, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширди.

Бегзод УСМОНҚУЛОВ

Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ

катта муҳандиси, капитан

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!