» » ЎзА лойиҳаси доирасидаги саволга вилоят ҳокими жавоб берди

ЎзА лойиҳаси доирасидаги саволга вилоят ҳокими жавоб берди

29 январь 2019 г 2 401 Комментарии: 0

ЎзАнинг “Бир саволга бир жавоб” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз вазирлик ва идоралари раҳбар ходимлари, вилоят ҳокимлари жавоблар бериб боришади.
Лойиҳанинг бу галги меҳмони:

Эргаш Солиев,
Жиззах вилояти ҳокими
– Жиззах вилоятида мавжуд яйловлар меъёрга нисбатан 4 марта кам. Экологик мувозанат бузилиши натижасида адир яйловларида ўсимликлар турлари илмий меъёрдаги 200 тадан 40-45 тагача камайиб, Фориш, Зомин, Ғаллаорол, Бахмал каби чорвадор туманларда тупроқ эррозияси кучайиб бораётир. Аҳоли сони, озиқ-овқат маҳсулотларига талаб эса йилдан йилга ортмоқда. Бу муаммони қандай бартараф этса бўлади?
Вилоят бўйича жами фойдаланишдаги ерлар 2117,8 минг гектар бўлиб, шундан 742,7 минг гектари ёки 35 фоизи яйлов ерлардир.
Яйловларнинг асосий қисми, яъни 30 фоизи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасида, қолган 5 фоизи эса бошқа тоифадаги ерларда жойлашган.
Статистик маълумотларга кўра, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар асосан деҳқон (шахсий томорқа эгалари) хўжаликлари ҳисобланади (90 %), бундан ташқари, фермер хўжаликларида (4,5-5 %) ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бошқа ташкилотларда (3,5-4 %) чорвачилик маҳсулотлари етиштирилади.
1395576777_rasim1.jpg
Бугунги кунда вилоятда иқлим ўзгариши, яъни куз-қиш ойларида ёғингарчиликнинг кам бўлиши, ёз ойларида эса жазирама иссиқ бўлиши натижасида яйлов ўсимликларининг кўпчилик қисми ўсиб улгурмайди ва уруғланмайди, бунинг натижасида яйловларнинг ўзини тиклаш даражаси меъёрдан анча пасайган.
Бундан ташқари, яйлов ерларда тинимсиз чорва молларининг боқилиши сабабли яйловлар деградацияга учраб, ерларда тупроқ эрозиясига мойиллик ортиб бориши натижасида яйловларда ҳосилдорлик камайишига олиб келмоқда, бу эса ўз навбатида чорва молларининг ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг камайишига олиб келмоқда.
Farming_medium.jpg
Яйловлардан мавсумий фойдаланиш маданиятини ошириш, баҳор ойларида чўл яйловларидан, ёз ойларида адир ҳамда тоғ ва тоғ олди яйловларидан фойдаланишни, яъни яйлов алмашинувини йўлга қўйиш, бир яйловда сурункали чорва молларини ўтлатишга йўл қўймаслик, бунинг учун календарь-график асосида яйловларда ҳар ойда чорва молларини алмаштириб боқиш ва яйлов ўсимликларининг ўзини тиклашига шароит яратиб бериш ҳисобига босқичма-босқич яйлов ўсимликлари уруғини экишни тақозо этмоқда.
Яйловлардан самарали фойдаланиш ва чорвачиликнинг ем-хашак таъминотини яхшилаш мақсадида:
–  аҳоли ва фермер хўжаликлари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини йўлга қўйиш;
– илмий меъёрга асосланиб, 1 гектар майдонга тўғри келадиган чорва моллари сонини қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида тартибга келтириш ҳисобига наслли чорва моллари сонини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш; 
– вилоятнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида яйловлардан самарали фойдаланиш ва тупроқ эрозияси кучайишининг олдини олиш мақсадида қурғоқчиликка чидамли мевали дарахтлар (ўрик, писта, бодом, арча), доривор ўсимликларни, ихотазорларни, беда, ўт ўсимликлар ва чўл ҳудудларида саксовул плантацияларини ташкил этиш;
барча туманларнинг яйлов ерларида қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этишни кўпайтириш, бунда:
– биохилмахилликни тиклаш учун яйловларда агротехника қоидаларига риоя қилган ҳолда тўйимли ва оқсилга бой дуккакли ва бошқа ўт экинлари уруғини экишга (йўнғичқа, беда, вика, райграс, эспарцет, изень ва бошқалар) мўлжалланган тадбирларни амалга ошириш ҳамда яйловларнинг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида гектарига ўртача 20-30 килограмм ҳисобида минерал ўғитлар билан озиқлантиришга асосий эътиборимизни қаратишимиз зарур.
43bc829f2b38b82996728bf38573cf9ea0f14bf4.jpg
Юқоридаги ишларнинг амалга оширилиши натижасида наслли чорва молларининг кўпайишига, маҳсулдорлиги ошишига, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талаби қондирилишига ва пировард натижада аҳолининг турмуш даражаси яхшиланишига олиб келади.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!