» » 1199 ишонч телефони ташкил этилди

1199 ишонч телефони ташкил этилди

04 февраль 2019 г 4 209 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги  Қонуни ижросини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш, вазирлик тизимидаги корхона, ташкилот ва аксиядорлик жамиятлари фаолияти, шунингдек, кўрсатилаётган телекоммуникация, почта алоқаси, мобил алоқа ва бошқа хизматларни кўрсатиш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ариза, шикоят ва таклифларни кўриб чиқиш  жараёнини такомиллаштириш мақсадида  2019 йил 1 февралдан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 1199 ишонч телефони ташкил этилди.

Мурожаат йўллашдан олдин унутманг, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ:

Мурожаатларда фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, таклиф, ариза ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши лозим. Ушбу маълумотлар кўрсатилмаган мурожаатлар аноним хат ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди. 

Фуқаро ўз мурожаатини – ариза, таклиф ёки шикоятни ваколатли давлат органига шахсан ёки алоқа воситаси орқали тақдим қилиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилаётган шахс вояга етмаган ёхуд лаёқатсиз бўлган тақдирда, мурожаат тегишли тартибда, қонунчиликка мувофиқ уларнинг вакили томонидан тақдим қилиниши мумкин.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!