Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор туманида сектор ва ёшлар учрашуви ўтказилди
12 февраль 2019 г 2 333 Комментарии: 0
Зарбдор туман ИИБ 3-секторига қарашли “Адробод” ҚФЙ 4-сонли умумтаълим мактаб биносида сектор раҳбари билан ёшлар учрашуви ўтказилди.
Учрашувда чет элга ишлаш истагида бўлган ёшлар,банд бўлмаган ёшлар иштирок этди.
Даставвал сектор раҳбари ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси ёшларни қийнаётган муоммолар ва таклифларини эшитди. Ёшлар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу жойда ҳал этилди.
-Маълумотим олий 2 йилдан буён ишсизман. Туман Бандлик бўлимига ҳам мурожаат қилганман. Иш топилди топилмади демайман. Масофа жуда узоқ қатнаб ишлашим йўл ҳаққимга етмайди. Бугунги учрашувда туман марказига яқин ҳудуддан иш топиб беришларини айтишди. Очиғи хурсанд бўлдим, -дейди Бегматов Даврон.
Учрашув давомида чет элга ишлаш истагида бўлган ёшларга ҳам, шу ернинг ўзида тадбиркорлик фаолтияти билан шуғулланишлари учун шароитлар борлиги, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан имтиёзли кредитлар жорий қилингани, шу кунга қадар имтиёзли кредит олган ёшларимиз тадбиркорликлари мисоллар асосида тушитириб ўтилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!