» » Фориш туманида ҳоким ёшлар билан учрашди

Фориш туманида ҳоким ёшлар билан учрашди

12 февраль 2019 г 2 169 Комментарии: 0

Фориш туман ҳокими Абдивали Мустанов тумандаги ёшлар вакиллари билан мулоқот ўтказди.

Мулоқотда сўз олган туман ҳокими бугун мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятларга тўхталиб ўтди.

Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури тўғрисида»ги фармонига асосан туманимизда ҳам «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси ташкил этилгани, жамғарма маблағларидан давлат дастурлари тадбирларини молиялаштириш, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартлари, ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоизли ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш, кредитор бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафиллик бериш каби масалаларда фойдаланиш кўзда тутилганини таъкидлаб ўтди.

– Бу йил туманимизга «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш мақсадида 6 миллиард 553 миллион сўм маблағ ажратилгани, бунга ташаббускор тадбиркорларнинг 2 миллиард 451 миллион сўм маблағини қўшиб ҳисоблаганда жами 9 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига дастур доирасида ёшларнинг 41 та лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этишимиз, бунинг эвазига эса 176 та янги иш ўринларини яратишимиз лозим, – дея таъкидлаб ўтди туман раҳбари.

Шунингдек, туман ҳокими ёшлар билан бўлган мулоқотда иш билан банд бўлмаган ёшларга узумчиликни ривожлантириш мақсадида 1 гектардан ер ажратиб берилаётгани, узумчиликни ривожлантириш мақсадида томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиши, қишлоқлардаги қизларни иш билан банд қилиш мақсадида жамғармаси ҳисобидан тикув машиналари олиб берилаётганини ҳам таъкидлаб, ёшларни фаол бўлишга, бугунги ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида боқибеғамликка берилмаслик, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликка чақирди.

Мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан туман ҳокимига мурожаат этишиб, тегишли жавоб олдилар.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!