Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида «Агробанк» фаолияти қандай бўлмоқда?
15 февраль 2019 г 3 383 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори банк хизматлари соҳасининг ривожида янги босқични бошлаб берди.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори АТ «Агробанк» Фориш туман бўлими фаолиятида ҳам дастуриламалдир. Жорий этилаётган янги замонавий хизматлар аҳолининг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини таъминлашга ва мижозларнинг банкка бўлган ишончини мустаҳкамлашга асос бўлмоқда.
Бир неча йилдан буён таъмирталаб бўлиб турган АТ «Агробанк» туман бўлими биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий кўринишга эга бўлди. Жиҳозлар янгиланиб, янги ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланди. Бу эса банк мижозлари ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини оширди.
– «Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун» тамойилига амал қилган ҳолда банк мижозлари ва аҳолига тез, қулай ва сифатли хизмат кўрсатяпмиз, – дейди «Агробанк» туман бўлими бошқарувчиси Ҳусниддин Бекжонов. – Бунинг учун «Интернет-банкинг», «Агробанк мобайл», «Агробанк мобайл бизнес» ва бошқа хизмат турларини тақдим этмоқдамиз. Натижада, масофавий хизматлар орқали мижозларнинг банкка келиш ва кутиш учун сарфланган вақтлари, ортиқча харажатлари тежаляпти, уларга қўшимча қулайликлар яратиляпти.
Банкнинг «AGROBANK MOBILE – BIZNES» тури орқали юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар банкдаги ҳисоб рақамларини бошқаришлари мумкин. Бундан ташқари мобил телефон орқали тўлов топшириқномаси билан маблағларни исталган жойга ўтказиш имконияти ва тўловлар бўйича ҳисобот олишлари, миллий ҳамда чет эл валютасидаги омонат қолдиқлари ва валюта курслари ҳақида онлайн маълумотлар олиб туришлари мумкин.
Бундан ташқари банкда туманимиз аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида банк биносида 1 та, «Фориш деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамияти ҳудудида 1 та банкоматр ўрнатилди. Ушбу банкоматлар орқали юртдошларимиз пластик карточкаларидаги маблағларни тез, қулай ва ҳеч қандай оворагарчиликларсиз нақд пул қилиб олиш имкониятига эга бўлдилар. Шу билан бирга банк биносида аҳолидан барча турдаги тўловларни қабул қилиш мақсадида онлайн режимида ишловчи «Инфокиоска»лар ҳам ташкил этилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг истеъмол тўловларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида банк томонидан истеъмол кредитлари ва тўғридан тўғри пластик карточкада ёки нақд пул шаклида микроқарзлар берилаётгани аҳолини мамнун этмоқда.
АТ «Агробанк» туман бўлими томонидан банк хизматлари оммабоплигини таъмминлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Банк таклиф қилаётган хизматлар замонавий, қулай ва хилма-хил. Энг муҳими бу хизматларнинг таянч марказида фақатгина даромад олиш эмас, балки аҳолини рози қилиш, мижоз ишончига эришиш масаласи мужассам.
Рашид КАРИМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!