Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда болалар ва ўсмирлар от спорти мактаблари ташкил этилади
19 февраль 2019 г 2 731 Комментарии: 0
2019—2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида болалар-ўсмирлар от спорти мактаблари босқичма-босқич ташкил этилади. Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорида кўзда тутилган.
Қарор билан:
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси қошида юридик шахс мақомига эга Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика марказини ташкил этиш;
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раисининг ўринбосари — Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази директори лавозимини жорий этиш;
Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича «Қорабайир отчилик мажмуаси» УКни «Шўртангазкимё мажмуаси» МЧЖ тасарруфидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфига бериш;
Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича «Қорабайир отчилик мажмуаси» УК ва «Водий тулпорлари» МЧЖ мажмуаларини, улар таъминотини молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда ва йиллик харажатлари кўрсаткичларини Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан мажбурий келишиш шарти билан, Федерация таркибига киритиш ҳақидаги таклифлар маъқулланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!