Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сайёр сессияси Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида ўтказилди.
«Жиззах: 2019 йилнинг устувор вазифалари, янги қиёфа, бунёдкорлик ва масъулият» мавзусига бағишланган анжуманда сўнгги пайтларда туманда амалга оширилган улкан ислоҳотлар таҳлил қилинмоқда. Ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари аҳолининг дунёқарашини, тафаккурини ўзгартираётгани алоҳида таъкидланмоқда.
«Мирзачўл хотин-қизларини қаҳрамон деб ўйлайман. Улар жуда тиришқоқ ва барчасига сабр қилиб, яхши ҳаётга эриша олишди. Мирзачўллик аёллар бундан-да юксак марраларни забт этишга қодирлар», деди тадбиркор Дилноза Аъзамова.