Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди
25 февраль 2019 г 1 996 Комментарии: 0
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик танлови ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейининг тадбирлар залида мазкур кўрик танловнинг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танлов давомида иштирокчилар таништирув, лойиҳалар тақдимоти, қонун ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб бериш ҳамда норматив ҳужжатларни партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, янада такомиллаштиришга доир асосли ва аниқ таклифларни билдириш, сиёсий ҳозиржавоблик каби шартлар асосида беллашдилар.
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати, ҳакамлар ҳайъати аъзоси Д.Ҳакимова:
-Бугунги танловда ижтимоий-сиёсий фаол аёллар жамият тараққиётининг етакчи кучи эканлиги алоҳида таъкидланиб, юртимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси шакллантирилмоқда. Уларнинг мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Танлов якунига кўра Фориш туманидан ташриф буюрган Фозилова Мадина учинчи ўринни, Жиззах шаҳар босқичиди ғолибликни қўлга киритган Абдуназарова Маҳлиё иккинчи ўринни, Шароф Рашидов туманидан ташриф буюрган Фозилова Мадина эса фахрли биринчи ўринни эгаллаб кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Танлов ғолиблари партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Достон ЗОКИРОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!