Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фоторепортаж: “Бўрилар” “Қалдирғочларга” имкон қолдирмади
11 март 2019 г 2 334 Комментарии: 0
Куни кеча Жиззахда Суперлига 1-турининг «Сўғдиёна» ҳамда «Бунёдкор» клублари ўртасидаги ўйини бўлиб ўтди.
«Сўғдиёна» марказий ўйингоҳига йиғилган кўп сонлик мухлислар севимли жамоасини ғалабаси шоҳида бўлишди.
Бу йилги мавсум бошлаб бериш учун дастлаб, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб барчани янги мавсум бошланиши билан ҳамда вилоятимиз бош жамоасига омад тилади.
Шунингдек, вилоят ҳокими спортимиз келажаги бўлган ёшларга эсдалик совғалари улашди.
Шиддатли кечган баҳснинг 23-дақиқасида жиззахликлар клуби Достон Тошматовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 63-дақиқада «Бунёдкор» сафида захирадан майдонга тушган Санжар Қодирқулов мувозанатни тиклади.
Бироқ 90-дақиқада «қалдирғочлар» ҳимояда хатога йўл қўйишди ва бу хатодан фойдаланган Санжар Рашидов тўпни олиб қўйиб, қулайроқ вазиятда турган шеригига узатди. Дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борган Ойбек Нурматов эса имкониятни кўкка совурмади ва «Сўғдиёна»га ғалаба келтирди.
1-турда ҳозирча фақат «Сўғдиёна» ғалаба қозонди ва жиззахликлар биринчи ўринга чиқиб олишди. 1-турни «Пахтакор» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасидаги ўйин якунлаб беради.
Суперлига-2019
1-тур
«Сўғдиёна» – «Бунёдкор» 2:1
Голлар: Достон Тошматов (23), Ойбек Нурматов (90) – Санжар Қодирқулов (63).
Сўғдиёна: Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов, Санжар Рашидов, Сирож Мелиев, Шоҳруз Норхонов (Иззат Абдуллаев, 72), Достон Тошматов (Ойбек Нурматов, 69), Муҳаммадали Йўлдошев, Шаҳбоз Жўрабеков.
Бунёдкор: Мурод Зуҳуров, Ислом Қобилов, Сергей Прохоров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Қодирқулов, 62), Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев.
Турнир жадвалидаги ҳолат
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!