Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳридаги хонадонлардаги муаммолар Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўрганилмоқда
15 март 2019 г 2 165 Комментарии: 0
Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах шаҳар бўлинмаси томонидан “Жиззахлик” МФЙда ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли хонадонларидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида ташрифлар амалга оширилди.
Жумладан, ҳозирги кунда жазо муддатини ўтаётган фуқаро Э.П. оила аъзолари билан суҳбат тказилиб, оиладаги мавжуд муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, яқинда жазо муддатини ўтаб қайтган, ижтимоий кўмакка мухтож бўлган О.Д. хонадонига ҳам ташриф буюрилди.
Ташриф чоғида марказнинг Жиззах шаҳар бўлинмаси раҳбари С.Файзуллаев томонидан хонадондаги мавжуд муаммолар юзасидан керакли тавсиялар берилди.
Суҳбат ўтказилган оилалар фарзандларига эса бўлинма томонидан китоблар ва ўқув қуроллари туҳфа этилди.
Дилмурод Ражабов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!