Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти халқ қабулхонасига мудир тайинланди
23 март 2019 г 7 290 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги халқ қабулхонаси мудирини тайинлаш бўйича ўтказилди.
Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари, ҳамда шаҳар, туман халқ қабулхоналари мудирлари иштирок этди.
Йиғилишни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.
Дастлаб, вилоят ҳокими Э.Салиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмановга сўз навбатини берди. А.Усмонов сўзга чиқиб, Жиззах вилояти ҳамда шаҳар ва туманлардаги халқ қабулхоналари фаолиятига тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, 2018 йилнинг декабрь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят халқ қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчиси Илхом Хазратқуловнинг ўрнига Узоқов Байрамбек Жиззах вилояти халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.
Узоқов Байрамбек 1953 йилда Фориш туманида тўғилган. 1974 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини ва 1987 йилда Новосибирск олий партия мактабини тамомлаган.
Узоқ йиллар давомида ижро органи соҳасида фаолият юритиб келган. 2001-2010 йилларда Фориш тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!