Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 30-31 март кунлари Жиззах автокроссга мезбонлик қилади
28 март 2019 г 2 618 Комментарии: 0
Якунланаётган март ойининг сўнгги кунлари Жиззах шаҳридаги "Наврўзбулоқ” пойгагоҳида автокросс бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ўтказилади.
Мазкур мусобақани юқори савияда ўтказиш тўғрисида вилоят ҳокимлиги томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
"Автокросс – спортнинг техник ва амалий тури ҳисобланиб, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти, Ўзбекистон миллий автомобил федерацияси, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 2015-2018 йилги баҳсларда Жиззах вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчиликни эгаллаб келмоқдалар.
Барча автокросс ихлосмандларини Автокросс мусобақаларига таклиф этамиз!
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!