» » Жиззах вилояти ҳокими, биринчи сектор раҳбари Шароф Рашидов тумани аҳолиси билан сайёр қабул ўтказади

Жиззах вилояти ҳокими, биринчи сектор раҳбари Шароф Рашидов тумани аҳолиси билан сайёр қабул ўтказади

29 март 2019 г 2 721 Комментарии: 0

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида вилоят ва туман секторлари раҳбарларининг ҳудудларда шахсий сайёр қабуллари ўтказилиши ҳақида маълумот бергандик.

2019 йилнинг 30 март куни соат 14:00 да Шароф Рашидов тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Мўстақиллик” кўчасидаги туман ҳокимлиги биносида  вилоят ҳокими, биринчи сектор раҳбари Эргаш Салиев сайёр қабул ўтказади.

Мазкур сайёр қабул Шароф Рашидов тумани аҳолиси билан ўтказилади.

Унда тумандаги қайта-қайта мурожаат қилаёган фуқаролар муаммоларини ҳал  этишга  алоҳида эътибор қаратиш, қабулларнинг натижадорлигига эришиш, ўз ҳудудларида фуқароларнинг розилигини таъминлаш, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, аниқланган муаммоларни зудлик билан ҳал этишга қаратилган ишлар амалга оширилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!