Жиззах вилояти ҳокимлиги » Иқтисодиёт » Жиззахда 13 нафар фуқаро тегишли рухсатномасиз савдо фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланди
29 март 2019 г 2 345 Комментарии: 0
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонларга кенг имконият ва қулай шароитлар яратиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳага доир тегишли ҳужжатлар такомиллаштирилиб, ижроси қатъий назоратга олинмоқда.
Сир эмаски, солиқ органлари томонидан мунтазам тадбиркорларни солиқ қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиликлардан бохабар қилиш билан бирга, уларнинг қонуний фаолият юритиши учун зарур ҳуқуқий кўмак ҳам кўрсатилаётир.
Бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратилган. Қолаверса, "яширин” иқтисодиётга барҳам бериш лозим.
Чунки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси жорий йилда 2018 йилга нисбатан ўртача 30 фоизга пасайтирилди. Шу билан бирга, юридик шахс ҳисобланган корхона ва фирмалар учун солиқ ставкаларида ҳам енгилликлар берилиб, мажбурий ажратмалар бекор қилингани фуқароларимизнинг қонуний фаолият юритишига ва ўз бизнесини ривожлантиришига жуда катта имконият яратиб берди. Бу қулайлик ва имкониятлардан унумли фойдаланаётган, давлат иқтисодини ҳам, оилавий бюджетини ҳам бойитаётган ҳалол ва инсофли солиқ тўловчилар жуда кўп. Аммо "гуруч курмаксиз бўлмас", деганларидек амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилмай, ноқонуний бойлик орттириш йўлидаги кимсалар ҳам, афсуски, бор.
Вилоят давлат солиқ бошқармасининг солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан жорий йилнинг23-24 март кунлари Жиззах шаҳридаги "Эски шаҳар буюм бозори” ҳамда "Марказий деҳқон бозори” ҳудудида ўтказилган ўрганиш давомида бир қатор ҳуқуқбузарларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Тадбир натижасида 56.1 миллион сўмликдан зиёд ноқонуний товарларнинг савдосига чек қўйилди. Бозор ҳудудида фуқаро Санақул Тўраев (исм-фамилиялар ўзгартирилди) савдо қоидаларига зид равишда ҳеч қандай хужжатсиз "эркаклар кийими” савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, далилий ашё сифатида умумий қиймати 6 миллион 800 минг сўмлик товар моддий бойликлар белгиланган тартибда, вақтинчалик олиб қўйилди.
Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Ўтказилган ўрганиш тадбирлари давомида хужжатсиз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган 13 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 56.1 млн.сўмлик товар моддий бойликлар олинди.
Шунингдек, 23 нафар жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 19 нафар фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар давлат реестридан чиқартирилди.
Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлардан ундириладиган қатъий белгиланган солиқ 19,0 млн.сўм, суғурта бадалига 23 млн.сўм, жисмоний шахсларга декларация асосида ҳисобланган даромад солиғига 4,0 млн.сўм, мол-мулк ва ер солиғига 26,0 млн.сўм ундирилиши таъминланди.
Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан
алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!