» » Фориш тумани ҳокими оммавий қабул ўтказди

Фориш тумани ҳокими оммавий қабул ўтказди

02 апрель 2019 г 2 286 Комментарии: 0

Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдивали Мустанов тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирокида «Боғдон» маҳалласида оммавий қабул шаклидаги халқ билан мулоқот ўтказди.

– Менинг фарзандим олий ўқув юртида шартнома асосида таълим олади, айни кунда шартномадаги маблағни тўлолмаяпман. Менга амалий ёрдам берсангизлар, – деди шу маҳаллада яшовчи Янгигул Холматова туман ҳокимига мурожаат этиб.

Тегишли ташкилотлар иштирокида унга амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Шунингдек, мулоқот давомида шу маҳаллада яшовчи С.Бердиев, А.Мирзаевлар ҳам ўз мурожаатларини баён этишди. Мулоқот давомида маҳаллада яшовчи кишиларнинг мурожаатлари диққат билан тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Аксарият муаммолар эса шу ерда ечимини топди.

Туман ҳокимининг аҳоли билан мулоқоти туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда.

Рашид Каримов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!