Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси фаолияти ташкил этилади
08 апрель 2019 г 2 519 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 4 апрель куни "Вилоятда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори имзоланди.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги ПФ-5696-сонли Фармони ва 2019 йил 28 мартдаги "Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5696-сонли Фармони, 2019 йил 28 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисда"ги ПҚ-4254-сонли қарори ижроси ҳамда вилоятда наслчилик-селекцияси ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, сунъий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари орасидаги эпизоотик осойишталик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чиқарилди.
Қарорнинг тўлиқ матнини бу ерда юклаб олишингиз мумкин.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!