» » Жиззах аҳолиси ва ёшлари  диққатига!!!

Жиззах аҳолиси ва ёшлари  диққатига!!!

17 апрель 2019 г 2 770 Комментарии: 0

2019 йил 18 апрель куни Жиззах шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси”да  Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида вазифа қилиб белгиланган 5 та муҳим ташаббусдан келиб чиққан ҳолда “КЕЛАЖАК - ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ЁШЛАР ҚЎЛИДА!” шиори остида ёшлар байрам сайли ташкил этилади.

Байрам  сайли шу куни эрталаб “Ёшлар шаҳарчаси”да соат 7:00да эрталабки бадантарбия билан бошланади.

Соат 16:00да шаҳарчада 5 та ташаббусни ўз ичига оладиган мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр, жисмоний тарбия ва спорт кўргазмалари намойиши бўлиб ўтади.

Тадбир “Ёшлар форуми”да эстрада хонандалари ва ёшларнинг юморист жамоаси иштирокидаги Галаконцерти билан уланиб кетади.

Барча аҳоли ва ёшларни ушбу ёшлар байрам сайлига таклиф қилиб қоламиз.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!