Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда раҳбар кадрларга сертификатлар топширилди
23 апрель 2019 г 2 369 Комментарии: 0
Жиззах вилоят хокимлиги мажлислар залида жорий йил январь – февраль ойларида малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган раҳбар кадрларга вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Тўхтамишев томонидан сертификатлар топширилди.
Мамлакатимиз ҳудудларида раҳбар кадрларнинг билим ва малакасини ошириш, уларнинг касбий ва раҳбарлик маҳоратини доимий равишда ривожлантириш мақсадида 2018 йил 6 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2018 йил 28 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Гулистон ҳудудий филиали ташкил қилиниб, филиалда Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмаларида фаолият юритаётган раҳбар кадрлар малакасини ошириш йўлга қўйилган.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!