» » Жиззахда “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида анжуман бўлиб ўтди

Жиззахда “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида анжуман бўлиб ўтди

29 апрель 2019 г 2 527 Комментарии: 0

Республика тожик миллий маданий маркази Фориш тумани хокимлиги билан ҳамкорликда Жиззахда “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида анжуман ўтказди.

Тадбирда миллий маданий марказлар фаоллари, ижодий ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан меҳмонлар иштирок этди.
Фориш тумани марказидаги 18-мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган тадбирда ҳудудда истиқомат қилувчи турли миллат вакилларининг амалий санъат, ҳунармандчилик буюмлари, либослари кўргазмаси намойиш этилди.
6.JPG
Анжуман доирасида ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган шоир Жонибек Қувноқнинг “Шири шакар” китоби тақдимоти ўтказилди. Тақдимот дўстлик байрамининг асосий тадбири бўлди.
Нурота тоғи шимолий тизмалари билан жанубий Қизилқум туташган Фориш кенгликларида азалдан ёнма-ён яшаб келаётган ўзбек, тожик, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари ўзларининг бой тарихи, маданиятига эга. Бу заминдан кўпмиллатли мамлакатимиз маданияти, санъати, адабиёти ривожига ривожига катта ҳисса қўшган кўплаб таниқли ижодкорлар етишиб чиққан.
Ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Жонибек Қувноқов 1941 йил тумандаги Порашт қишлоғида туғилиб ўсган эди. Хўжанд давлат педагогика институтининг тарих ва филология факультетини битириб, 1966 йилдан то умрининг охиригача “Овози тожик” (“Ҳақиқати Ўзбекистон”) газетасида турли вазифаларда фаолият кўрсатган. Шу йилларда у истеъдодли журналист, шоир ва таржимон сифатида элга танилди.
11.JPG
Катта ижодий салоҳиятга эга бўлган Жонибек Қувноқ 49 йиллик қисқа умри давомида баракали ижоди, ижтимоий фаолияти билан ўзидан бой мерос қолдириб кетди. 1973-1990 йилларда Жонибек Қувноқовнинг “Юрак тўлқинлари”, “Сенга интиламан”, “Қарз”, “Арзидил”, ”“Ифтихор”, “Розхо”, “Зангула” шеърий китоблари ўзбек ва тожик тилларида чоп этилди. У тожик мумтоз адабиётидан, замонавий шоирларидан кўпларининг асарларидан намуналар таржима қилиб ўзбек китобхонларига тақдим этди. Шунингдек адабиётимиз намуналаридан бир қанчасини тожик тилига таржима қилди.
Яқинда Жиззах вилоят тожик миллий маданий маркази ташаббуси билан Жонибек Қувноқнинг тожик ва ўзбек тилларидаги шеърларидан, ғазалларидан намуналаридан иборат “Шири шакар” деб номланган китоби чоп этилиши шоир ижоди билан адабиёт ихлосмандларини янада кенгроқ таништиришга қўшилган муҳим ҳисса бўлди.
Анжуманда шиор ўзи шеър ўқиган видео лавҳалар намойиш этилди. Ўқувчилар шоир шеърларидан ўқиди. Унинг шеърлари билан яратилган қўшиқлардан намуналар ижро этилди.
Анжуман доирасида вилоят тожик миллий маданий маркази томонидан таълим тожик тилида олиб бориладиган мактабларнинг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Менинг ифтихоримсан, Ватан” деб номланган иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Бухоро вилоятининг машҳур “Мавриги” фольклор этнографик бадиий гуруҳи концерти дўстлик байрами иштирокчиларига яхши кайфият бағишлади.
13.JPG
20.JPG
Т.Бекназаров, Ж. Ёробеков (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!