» » Ҳарбий қисм хизматчилари уруш фахрийлари хонадонида

Ҳарбий қисм хизматчилари уруш фахрийлари хонадонида

06 май 2019 г 2 880 Комментарии: 0

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган 36 нафар иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг хонадонлари зиёратга келувчилар билан гавжум.

Фахрийларнинг уйларига фарзандлари, набира-чеваралари, яқинларидан ташқари ҳокимлик, мудофаа ишлари каби давлат идоралари, Маҳалла, “Нуроний”, Ёшлар иттифоқи каби жамоат ташкилотлари вакиллари совға-саломлар билан келиб табрикламоқда.
Бахмал туманидаги Зартепа қишлоғида яшовчи иккинчи жаҳон уруши фахрийси Тошбой ота Туратовнинг хонадонига қишлоқ ҳудудидаги ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ хизматчилари келди. Ҳарбийлар отахонни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги билан қутлаб, унинг уруш хотираларини тинглади.
7.JPG
94 ёшни қаршилаётган отахон қўлига қурол билан жангга кирганида, мўйлови сабза урган навқирон йигит эди. У иккинчи Белоруссия фронти таркибида душманлар билан бўлган жангларда жасорат намуналарини кўрсатди. Белоруссия, Польшанинг бир қатор шаҳар ва қишлоқларини босқинчилардан озод этишда иштирок этди. Берлинда олиб борилган ҳаёт-мамот жангларида иштирок этди. Кўрсатган жасорати жанговар орден ва медаллар билан тақдирланди.
– Тўрт йил давом этган жангу жадалнинг инсоният бошига солган кўргиликларини унутиб бўлмайди, – дейди отахон. – Урушнинг азоб-уқубатларини биз кўрдик, сизлар асло кўрманглар. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган катта ғамхўрлик, эътибор учун муҳтарам Президентимиздан беҳад миннатдорман. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш фахрийлари моддий рағбатлантирилиши кўксимизни тоғ қадар кўтарди. Гап пулда эмас, ушбу Фармон мазмун-моҳиятида олам-олам маъно бор, ёш авлодга ибрат, сабоқ бор.
Ҳарбийлар отахоннинг уйида ҳашар ўтказиб, уй-жойлари, хўжалик биноларини таъмирлаб, томорқасидаги юмушларни бажарди.
10.JPG
Туманда жойлашган яна бир ҳарбий қисм хизматчилари Тангатопди қишлоғида умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши I гуруҳ ногирони Мавлон Умаровнинг хонадони бўлиб, отахонни совға саломлар билан қутлади ва ҳовлисида ҳашар ўтказди.
Ҳарбий қисм хизматчилари туманда истиқомат қилаётган 6 нафар уруш фахрийларининг барчасининг хонадонига бориб, ҳурмат кўрсатди.
Вилоятда Хотира ва қадрлаш куни муносабати ташкил этилаётган тадбирлар давом этаётир.
Т.Бекназаров, Ж. Ёрбеков (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!