» » “РАЛЛИ МЎЙНОҚ–2019” мусобақасида жиззахлик спортчиларга Президент совғаси "Спарк" топширилди

“РАЛЛИ МЎЙНОҚ–2019” мусобақасида жиззахлик спортчиларга Президент совғаси "Спарк" топширилди

10 май 2019 г 2 929 Комментарии: 0

2-4 май кунлари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ўтказилган Ралли Мўйноқ мусобақасида жиззахлик спортчи Фурқат Аҳрорқулов Президент совғасини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Sangzor.uz портали.

"Ралли Мўйноқ – 2019” автопойгасида барча вилоятлар ҳамда Қозоғистон Республикасидан жами 120 дан ортиқ спортчи 70 га яқин авто-мото транспортларида иштирок этиб,  440 км масофани босиб ўтди. Якунда мусобақа ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

5 май куни "Ралли Мўйноқ–2019” мусобақасининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга олганлар, бугунги кунда Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш, туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб мусобақа ғолибларини самимий табрикладилар.

Шундай қилиб, «А-8» класс мусобақалари бўйича ғолибликни қўлга киритган жиззахлик Фурқат Аҳрорқуловга (штурман: Асқар Ҳасанов) Президент совғаси —  «Спарк» автомашинаси тантанали равишда топширилган бўлса, ушбу йўналишда 2-ўринни қўлга киритган қорақалпоғистонлик Тимур Нарзиқулов (штурман: Қиличбек Нарзиқулов) 15 млн.сўм ҳамда 3-ўрин соҳиби, андижонлик Иброҳим Тўйчиевга (штурман: Абдуманнон Казаков) 7 млн.сўм миқдоридаги пул мукофотлари берилди.

Шунингдек, «А-9» класс мусобақалари бўйича Андижон вилоятидан Сардор Хожаев (штурман: Акмал Жўраев) 1-ўринни эгаллаб, Президент совғаси — «Нексия» автомашинасининг соҳибига айланган бўлса, Тошкент шаҳридан Жаҳонгир Жабборов (штурман: Рауф Гасанов) фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, 15 млн.сўм ҳамда Наманган вилоятидан Аликай Хайруллаев (штурман: Рахим Шерматов) 3-ўринни қўлга киритиб, 7 млн.сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланди.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасидан келиб, мусобақада муносиб иштирок этган Евгений Шевченко ва унинг штурмани Александр Славохотовларнинг ҳар бирига телевизор тақдим этилди.

Шунингдек, ралли мусобақасида "А-0” класс мусобақалари бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги Фармони билан тасдиқланган "2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси” да "Ралли Мўйноқ” автопойгасини ташкиллаштириш ва ўтказиш белгиланган эди. Қуйида автораллининг энг ёрқин лаҳзалари ва Мўйноқ туманининг экзотик манзараларини томоша қилинг.

 

 

Фотосуратлар NewMuynakCity телеграм каналидан олинди. Мазкур тадбирнинг ёрқин лаҳзалари акс этган фоторепортаж билан Sangzor.uz порталида батафсил танишишингиз мумкин.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!