Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Видеорепортаж: Халқаро оила куни Жиззахда кенг нишонланди
16 май 2019 г 2 221 Комментарии: 0
15 май Халқаро оила куни. Тўғриси, миллатлар ичида энг оилапарвари ўзимизнинг ўзбеклар. Оила шаъни, қадри, обрўйини кўз қорачиғидек сақлашга миллатимизга тенг келадигани йуқ. Бугун республика бўйлаб оила куни муносабати билан турли тадбирлар нишонланмоқда.
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида истиқомат қилувчи ва Хайринисо ва Раҳматулла Холматовларнинг оила қурганларига мана 45 йил тўлди. Раҳматулла ота маҳалла оқсоли, Хайринисо она эса "Қайноналар кенгаши” раиси. 3 ўғил ва 5 қизнинг ота-онаси. Фарзандларининг барчаси олий маълумотли, жамиятимизга нафи тегадиган инсонлар бўлиб вояга етишган. Ўқитувчилар оиласи десак ҳам янглишмаймиз.
Оила куни муносабати билан ташкил этилган "Оила муқаддас даргоҳ” номли тадбирда Холматовлар оиласи ҳам иштирок этди. 45 йил давомида аҳил-иноқ ҳаёт кечирган бу кексаларимиз ёшларга ҳақиқий маънода ўрнак бўла олади.
-45 йил бирга яшаб бирор марта сен менга борганимиз йўқ, барча қийинчиликларни сабр бардош билан бирга енгиб ўтдик. Бир-биримизни тушуниб ҳаёт кечирдик. Худога шукр фарзандларимизни барчаси олий маълумотли, ҳозирда 8 нафар набиранинг буви, буважониси бўлиб юрибмиз, - дейди Хайринисо она. Бундай намунали оилалар сони туманда ниҳоятда кўп.
ФҲДЁ бўлим мудиралари томонидан отахону-онахонларимизнинг кумуш, олтин тўйлари муносабати билан совға саломлар, "Ёшлар иттифоқи” томонидан эса ташаккурномалар топширилди. Тадбир доирасида туман адлия бўлими томонидан ёш никоҳланувчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар, ёшлар орасида ажримларнинг олдини олиш, "Оила” кодекси ва никоҳ шартномаси мазмун-моҳияти, шунингдек, уларни қизиқтирган саволлар бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!