Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бюро директори ўринбосари Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди
20 май 2019 г 2 095 Комментарии: 0
Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Содиқжон Бердиалиев Жиззах вилоятида сайёр қабулларни ўтказди.Жумладан, жорий йилнинг 17 май куни Дўстлик туманида Мирзачўл, Зафаробод, Арнасой, Пахтакор, Дўстлик туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Тадбир давомида, 7 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди, мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, 18 май куни Зомин туманида Янгиобод, Зарбдор, Ғаллаорол, Бахмал, Фориш, Зомин, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳри аҳолиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулларда жами 11 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди.
Маълумот ўрнида, фуқаро Қ.Хожиеванинг коммунал соҳа бўйича, фуқаро Х.Норқўзиеванинг эса алимент билан боғлиқ мурожаати сайёр қабул давомида ижобий ҳал этилиб, Бюро директори ўринбосарига миннатдорчилик билдиришган.
Мажбурий ижро бюроси
Жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот бўлими
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!