Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари сайёр қабул ўтказди
23 май 2019 г 1 809 Комментарии: 0
Ҳар ким яхши шароитда, барча имконият мавжуд бўлган муҳитда бахтли-саодатли яшашни истайди.
Бундай эзгу орзу-истакни рўёбга чиқариш учун юртимизда барча саъй-ҳаракатлар ана шундай юксак мақсадга йўналтирилмоқда. Ташаббусларнинг жойлардаги ижросини талақонли таъминлш эса олдимизда турган энг улкан вазифадир.
Шу боис халқ орасига кириш, аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг дардини эшитиб, оғирини енгил қилишга кўмаклашиш бугунги кун раҳбар ходимлари, мутасадди идораларнинг энг долзарб вазифларидан бирига айланган.
Фориш тумани 18-сонли мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Н.Якубовнинг ўтказган сайёр қабули ҳам фикримизни тасдиқлаб турибди. Сайёр қабулда туман ҳокими Абдивали Мустанов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманимиздаги халқ қабулхонаси мудири Ўткир Маҳамматовлар ҳам иштирок этди.
Сайёр қабулда 63 нафар фуқаролар томонидан 54 та турли масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг 25 таси жойида ҳал этилди. 29 та мурожаатлар бўйича муддатлар белгиланиб, масъулларга аниқ вазифалар қўйилди.
Рашид КАРИМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!