Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда хусусий клиникалар хотин-қизларни бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда
23 май 2019 г 3 755 Комментарии: 0
Жиззах вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Аёллар маркази” хотин-қизлар ижтимоий-иқтисодий кўмак маркази, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фаол аёллари билан ҳамкорликда “Соғлом аёл юрт келажаги” деб номланган акция ўтказилди.
Акция хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ошириш, уларнинг соғлом ҳаёт кечиришларига, соғлом турмиш тарзини олиб боришларида уларни ўз соғликларига эътиборни кучайтириш мақсадида бевосита кўмаклашишдан иборатдир.
Мазкур акцияни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Ҳасан Аҳмедов бошчилигидаги “Ойбек” клиникасида раҳбари бошлаб берди.
“Ойбек” клиникасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикда Олмазор, Халқабод, Зилол, Оққурғонлик МФЙларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, тиббий хизматга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган, жисмоний имконияти чекланган фарзандлари бор хотин-қизлар жалб қилинди.
Акция доирасида 50 га яқин иштирокчилар қатнашиб улар терапевт, кардиолог, гинеколог, лор шифокорлари ва УТТ, ЭКГ ва бошқа тиббий текширувлари, лабаратория текширувларидан ўтказилди.
Аниқланган касалликлар бўйича аниқ ташхислар қўйилди. Жами 5 миллион сўмдан зиёд тиббий хизматлар бепул амалга оширилди. Акция доирасида турли соғлом турмиш тарзини тарғиб қилувчи, эрта никоҳнинг оқибатлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оқибатлари ҳақида маълумот берувчи турли буклетлар тарқатилди.
Ушбу акция 8 та хусусий клиникалар билан биргаликда амалга оширилмоқда, булар, “Мед стар”, “Райҳон-Шаҳзод”, “Суғдиёна”, “Зиё нур мед шифо”, “Мадад шифо”, “Фирдавс” “Карина-каю” хусусий клиникалари орқали Жиззах шаҳридаги барча 34 та маҳалла фуқаролар йиғинини аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламини қамраб олинган.
Жиззах шаҳрида малакали маммолог шифокорларнинг йўқлиги, бу эса хотин-қизларга айниқса ёши 50 дан ошган аёлларнинг шифокорга кўринишларида анча қийинчиликлар туғдирмоқда.
Ҳамкор ташкилотлар билан келишилган ҳолда тез кунда Тошкент шаҳридан тажрибали мутахассисларни олиб келиб тиббий кўриклар ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
И.Муродова “Аёллар маркази” хотин-қизлар
ижтимоий-иқтисодий кўмак
маркази раҳбари
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!