» » Мудофаа вазирлиги ва Жиззах «Темурийлар издоши» НТМ ўртасида меморандум имзоланди

Мудофаа вазирлиги ва Жиззах «Темурийлар издоши» НТМ ўртасида меморандум имзоланди

27 май 2019 г 2 317 Комментарии: 0

24 май куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда Жиззах шаҳри «Темурий издоши» нодавлат таълим муассасаси ўртасида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва ҳарбий кадрларни тайёрлашнинг узлуксизлигини таъминлаш юзасидан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган ҳужжатни имзолаш маросимида Ўзбекистон Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов ҳамда Жиззах вилояти «Темурийлар издоши» НТМ директори А.Сиддиқов, ҳар икки томондан масъуллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

«Олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш учун юқори билимли ва ватанпарвар ёшларни жалб қилиш мақсадида республикамизнинг ҳар бир вилоятида биттадан ўрта мактабни белгилаб, уларда алоҳида дастурга асосан фанларни чуқур ўргатиш ва уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқиши ҳамда интилишини кучайтириб бориш орқали ёшлар қалбида мамлакат Қуролли Кучларидан ғурурланиш туйғуларини оширишга эришамиз», — дейди тадбир давомида сўзга чиққан мудофаа вазирининг ўринбосари.

Мазкур ҳамкорлик икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини белгилаш, ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалаларни келишган ҳолда амалга ошириш, ўзларининг ваколатлари доирасида, икки томонлама манфаатли муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Меморандумга кўра, Мудофаа вазирлиги мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича оталиққа олади.

Жиззах вилоятидаги «Темурийлар издоши» нодавлат таълим муассасаси Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, бу ерда махсус ҳарбийлашган синфларда 400 дан ортиқ ёшлар чет тиллари, математика, физика, тарих ҳамда ҳуқуқ фанларидан малакали таълим олади.

Тадбир давомида Жиззах вилояти «Темурийлар издоши» НТМ ўқувчилари Қуролли Кучлар академиясида яратилган шароитлар ҳамда унинг тарихи билан танишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!