» » Зарбдор туманида муносиблар сайланди

Зарбдор туманида муносиблар сайланди

27 май 2019 г 1 788 Комментарии: 0

Зарбдор туманидаги “Равот” маҳалла фуқаролар йиғини энг намунали ҳудудлардан бири. Шунинг учун ҳам МФЙ раиси сайлови шу ердан бошланди.

Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ташкил этилган сайлов участкаси эрта тонгдан гавжум бўлди. Маҳаллада 3677 нафар аҳоли истиқомат қилади. Овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролар сони — 2378 нафар. Ҳовли, уй, кўчалардан сайланган вакилларнинг умумий сони 286 нафар бўлиб, уларнинг 201 нафари сайловда қатнашди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига Ғоппар Маматқулов ҳамда Алишер Азимовларнинг номзодлари қўйилди. Ғоппар Маматқулов 110 та овоз билан “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси этиб сайланди.      

Тумандаги "Тараққиёт" МФЙда ҳам сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳудуддан маҳалла раислигига 6 нафар номзод рўйхатга олинган эди. Республика Ишчи гуруҳининг суҳбатидан яхши ўтган Беркиш Худойбердиев ва Шавкат Ярлақобовларнинг номзоди бюллетенга киритилди. Сайловда 215 нафар вакил ёки умумий сайловчиларнинг 82 фоизи иштирок этди. Сайловни бошлашдан олдин кворм етарлилиги тасдиқлаб олинди. Сўнгра йиғилганлар номзодларнинг таржимаи ҳоли билан таништирилди. Сайловга номзодлари қўйилган ишончли вакиллар ўз дастурлари билан сайловчиларни таништирди.

 Ёпиқ яширин овоз бериш жараёни муваффақиятли якунланди. Саноқ комиссиясининг хулосасига кўра, Беркиш Худойбердиев 112 та овоз (52%) олиб, “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига қайта тайинланди.

–Маҳалладошларимнинг ишончини қайта қозонганимдан мамнунман,–деди Беркиш Худойбердиев. –Бундан буён ҳам халқим учун фидокорона хизмат қиламан. Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, бандликни таъминлаш, оилалар мустаҳкамлигини тиклашга ҳаракат қиламан.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!