Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманида 150 ўринли янги сиҳатгоҳ фойдаланишга топширилди
27 май 2019 г 3 028 Комментарии: 0
Зомин туманининг барча ҳудудлари мутлақо янги қиёфа касб этмоқда. Айниқса, туман марказидаги ички йўллар равон, иморатлар замонавий қиёфада жиловланиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 январдаги 19-сонли қарори билан Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан Зомин тумани “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғини “Ўриклисой” қишлоғи ҳудудида Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан 100 та корхона ишчиларига ҳамда 50 та шоир ва ёзувчиларга мўлжалланган сиҳатгоҳ фойдаланишга топширилди.
Сиҳатгоҳнинг ушбу ҳудудда барпо этилишининг ўзига хос аҳамиятли томонлари мавжуд.
Энг илғор давлатларнинг тиббиёт соҳаси мутахассислари томонидан мазкур тоғ ва адирликлар ҳудудидаги мавжуд кўп йиллик арчалардан эфир ёғлари ажралиши натижасида ҳаво таркибидаги эркин кислород миқдори ва босими кўтарилиб, инсон организмидаги 100 дан ортиқ касалликларга, айниқса, юқори нафас йўллари ва ўпка касалликларига энг яхши табиий даво бўлиши аниқланган.
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган асосий вазифалар, жумладан, “Давлат – маънавиятнинг бош ҳомийси”, деган устувор тамойил ҳаётга изчил жорий қилиниб адабиёт, санъат ва маданият ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу боис бугун мазкур сиҳатгоҳда 50 ўринли шоир ва ёзувчиларнинг дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди.
Янгидан бунёд этилган саломатлик марказига Буюк Британия, Германия, Хитой ҳамда Россия сингари мамлакатларда ишлаб чиқарилган замонавий тиббий асбоб ускуналар келтирилиб ўрнатилди.
Мазкур тиббий асбоб ускуналарда даволаш жараёнида дам олишга келганлар замонавий BTL, компьютерли умуртқа тортиш, ичак ювиш, тўлқин зарби билан даволаш, электро уйқу, инналация ускуналари ёрдамида даволанишади.
Бундан ташқари даволанувчилар учун барча қулайликларга эга бўлган шинам ётоқхоналар, ошхона, маданий тадбирларни ўтказиш учун клуб, болалар спорт майдончалари, ёзги амфитеатр ва кутубхона мавжуд.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!