» » “Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси”да 64 миллиард сўмлик балиқ чавоқлари етиштирувчи ҳавза бунёд этилмоқда

“Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси”да 64 миллиард сўмлик балиқ чавоқлари етиштирувчи ҳавза бунёд этилмоқда

28 май 2019 г 3 529 Комментарии: 0

"Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси”да балиқчиликни ривожлантириш, сифатли балиқ маҳсулотларини тайёрлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, дирекцияда махсус инкубация цехи ҳамда сунъий ҳавзаларни қуриш ишлари якунланиб қолди. Айни пайтда хитойик мутахассислар балиқчиликни ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик ишларини амалга оширмоқдалар.

"Айдар-Арнасой кўллар тизими” Қозоғистоннинг "Чордара” сув омбори ва маҳаллий коллектор ҳамда дренажларнинг оқова сувларидан тўйинади. Йиллар давомида кўлга тоза сув кирмаганлиги сабабли шўрланиш даражаси юқорилашиб, балиқларнинг табиий кўпайишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

2018 йилда ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида инкубация цехи қуриш лойиҳаси иш бошлаган эди. Арнасой тумани ҳокимлиги томонидан  ушбу мақсадни амалга ошириш учун балиқ чавоқлари етиштириш ва товар балиқларни озиқлантириш учун 450 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Ҳозирда "Барака файз капитал”  қурилиш корхонаси томонидан ушбу ҳудудда инкубация цехи ҳовузларини қуриш ишлари якунланди. Маъмурий биноларда эса пардозлаш ишлари бошлаб юборилди.

Ушбу жойда лойиҳа қиймати 12 миллиард сўмлик тўлиқ инкубация  цехи ва 64 миллиард сўмлик балиқ чавоқлари етиштириладиган репродуктор ҳавзалари бунёд этилмоқда, - дейди "Айдар-Арнасой кўллар тизими” ДУК директори ўринбосари Илҳом Бегмирзаев. Шунингдек, 76 гектар майдонда сунъий сув ҳавзалари барпо этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тизимли равишда чет давлатларнинг илғор технологияларини тадбиқ этиш мақсадида Вьетнам, Хитой, Туркия ва Эрон давлатларининг мутахассислари билан музокаралар олиб борилди.

Ҳозирда Хитойнинг "Fujion Aqua Biotechnology” Co. LTDкомпанияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг меморандум имзоланиб, 14 мартдан бери 8 нафар хитойлик мутахассислар Дирекция билан амалий ишларни бошлаб юборишди.

Фото: Сун Лую -  "Fujion Aqua Biotechnology” Co. LTD бош директори 

- Биз ушбу йўналишда бир нечта мамлакатларда бўлиб, уларнинг имкониятларини ўргандик, - дейди "Fujion Aqua Biotechnology” Co. LTD бош директори Сун Лую. – Балиқчиликни ривожлантиришда Ўзбекистоннинг табиий шароити, иқлими маъқул келди. Мақсадимиз юртингиз аҳолисини юқори технология   асосида етиштирилган балиқ маҳсулотлари билан таъминлашдир. Ҳозирда 200 миллион дона балиқ личинкалари етиштириш борасидаги ишларни бошлаб юбордик. Йил якуни билан дастлабки натижаларга албатта эришамиз.  

Айни пайтда дирекция томонидан интенсив усулда балиқ етиштиришни ташкил этиш мақсадида ҳар бирининг умумий қиймати 9 миллион 100 минг сўмлик 100 дона қафас (садок) мосламалари тайёрланди. Шундай мосламалардан яна 55 таси тайёрланиши бошлаб юборилди.

Бир сўз билан айтганда, бу ишларнинг барчаси кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, аҳолини сифатли ва арзон балиқ ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлашдан иборатдир.

Жиззах вилоят ДСБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!