» » 4-сектор: Янгиободда аҳоли мурожаати асосида сел йўли таъмирланди

4-сектор: Янгиободда аҳоли мурожаати асосида сел йўли таъмирланди

30 май 2019 г 2 148 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизми ва самарали усулларини жорий этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланмоқда. Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Янгиобод туманидаги 4-сектор раҳбарлари аҳолидан келиб тушган мурожаатларни уйма-уй юриб, атрофлича кўриб чиқмоқда.

Асосий эътибор маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда доимий ҳисобда турувчи бемор кишилари мавжуд оилаларни қўллаб-қувватлашга, имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишга қаратилмоқда.

Мазкур секторда 2 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб  1575 та хонадонда 8442  аҳоли истиқомат қилади.

Жорий йилда 4-сектор ҳудудидаги 1575 та хонадондан 1518 та хонадон ўрганилиб, 124 та муаммо аниқланди. Шундан 95 фоизи, яъни  118 та муаммога ечим топилиб, ижобий ҳал этилди. Жорий йилда жойларга чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали асосида, 19 марта сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайёр қабулда уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш тизими, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти ва бошқа ижтимоий, иқтисодий, маиший масалаларда қилинган мурожаатлар кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Сайёр қабулларда 32 нафар фуқаролар муаммоли масалалари бўйича қабул қилиниб, барча муаммолар жойида бартараф этилди. Шу жумладан, "Сармич” МФЙ да яшовчи кам таъминланган фуқаро Фарход Қосимов ва  этиёжманд оилалар рўйхатида турувчи фуқаро Икром Мўминовларга "Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида имтиёзли банк кредити ажратилишида амалий ёрдам берилди.

Мазкур маҳалла ёғингарчилик мавсумида сел келиш хавфи мавжуд ҳудуд ҳисобланади. Айнан сел оқиб ўтадиган йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатиш борасида қилинган мурожаатга ҳам  ҳомийлар ёрдамида  ечим топилди. 

 "Шодлик” МФЙда эса  аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида хотин-қизларга касаначилик асосидаги уй меҳнатини ташкил этиш борасида амалий ёрдам кўрсатилди. Маҳалла жамоат фонди билан ҳамкорликда 10 дона тикув машиналари аёлларни иш ўрнига эга бўлишига сабаб бўлди.

Сектор аъзолари томонидан фаолиятини вақтинча тўхтатган  тадбиркорлик субъектлари иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилгани боис, 4 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўз фаолиятларини қайта бошладилар.

"Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида "Сармич” ва "Шодлик” МФЙларидаги 57 та кам таъминланган фуқароларга чорвачиликни ривожлантириш учун наслли чорва моллари,  тикув машиналари  ва микропечлар олиш мақсадида  302.6 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

                   Ўктам Ҳусанов -  Янгиобод туман ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!