» » Жиззахда партия ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оила фарзандларига байрам совғаларини улашди

Жиззахда партия ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оила фарзандларига байрам совғаларини улашди

01 июнь 2019 г 1 852 Комментарии: 0

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши томонидан Жиззах шаҳар Болалар истироҳат боғида ижтимоий-ҳимояга муҳтож бўлган оила фарзандларига байрам совғаларини улашиш мақсадида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Унда, Тадбирда Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши масъул ходимлари, Жиззах шаҳар мактабгача таълим бошқармаси, вилоят мусиқали драма театри масъуллари, халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оила фарзандлари иштирок этди.
Хайрия акциясининг иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари учун истироҳат боғда жойлашган атракционлардан бепул фойдаланиш имконияти берилди.

Тадбир давомида Болажонларни хурсанд қилиш учун Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгашининг ҳамда ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийларни жалб қилган ҳолда кийим-кечак, китоблар, ширинликлар, ўйинчоқлар, музқаймоқлар совға тариқасида тарқатилди. Тадбирга таклиф этилган Жиззах шаҳар ҳокимининг компьютер жамланмаси ва китоблар топширилди.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни энг қувончли байрам сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади.
Унда ер шари барчамизнинг умумий уйимиз хисобланса, атрофидаги болалар эса бахт-саодат учун бирлашганидан далолат беради. 
Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига ташкилотчилар томонидан байрам совғалари топширилди.

Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!