» » Шароф Рашидов туманида  бир кунда 2 та мактабгача таьлим муассасаси очилди

Шароф Рашидов туманида  бир кунда 2 та мактабгача таьлим муассасаси очилди

03 июнь 2019 г 1 400 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманида ташабускор тадбиркорлар томонидан 150 ўринга мўлжалланган “Лайло Бэби” ва 100 ўринлик “Болалик беғуборлик” деб номланган мактабгача таълим муассасалари очилди.

Мазкур мактабгача таълим муассасаларини вилоят ҳокими ўринбосарлари Б.Тўхтамишев, Н.Мухторова ва туман ҳокими З.Мирзаев очиб берди.

-Ш.Рашидов туманида барча шароитларга эга замонавий типдаги болалар боғчаларининг очилиши биз оналарни ҳам қувонтирди. Қувончимнинг боиси шуки, шу кунга қадар бизнинг туманда атиги 25 фоиз бола боғчага жалб қилинган эди. Бунинг натижасида жуда кўп аёллар уйда ишсиз қоларди. Бугун туманимизда 31 та давлат хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасаларининг қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Аёлларимизнинг юз-у кўзидаги қувонч ва ҳаяжонни сезиш қийин эмас. Мана шундай масканлар очилса аёлларимизнинг бандлиги ҳам таъминланади. Аёллар жамоат ишларида фаол қатнашади, - дейди Ш. Рашидов тумани “Оила” маркази раҳбари Дилбар Саидова.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!