» »  “Сарҳад” ансамбли — Жиззахда

 “Сарҳад” ансамбли — Жиззахда

03 июнь 2019 г 1 473 Комментарии: 0

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига қарашли қисм ҳарбийларининг маънавияти, жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасида ибратли ишлар амалга оширилаяпти.

Яқинда Ю.Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театрида ўтказилган тадбир кўпчиликда ёрқин таассурот қолдирди. Унга ДХХ Чегара қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.

ДХХ Чегара қўшинларининг “Сарҳад” ашула ва рақс ансамбли катта концерт дастурини намойиш этди. Маънавият байрамига айланган тадбир аввалида иштирокчилар “Чегарачилар мадҳияси” клипини томоша қилишди. 

—Ушбу анжуман “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” доирасида ташкил этилган,—дейди ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисмининг тарбиявий ишлар хизмати бошлиғи, подполковник Рахматилла Ханаев.—  Президентимизнинг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ҳар ҳафтанинг жума кунлари ўтказилаётган тадбирларда маънавиятимизни юксалтириш, миллий қадрият ва анъаналаримизни чуқур ўрганиш, Ватанга муҳаббатимизни оширишда дастуруламал бўлмоқда.

В.ҒАЙБУЛЛАЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!