Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида ёш оила ажрими олди олинди
15 июнь 2019 г 2 090 Комментарии: 0
Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ёш оилалар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Ойдин Эгамқулова, туман Оила маркази, туман хотин қизлар қўмитаси, Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди, маҳалла маслаҳатчиси ва қайноналар Кенгаши раиси билан ҳамкорликда тумандаги “Кўкгумбаз” маҳалласида яшовчи ёш оиланинг ажрими олди олинди.
Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан жойларда олиб борилаётган “Мустахкам ва соғлом оила барпо этамиз” лойиҳаси доирасида Ғаллаорол туманининг “Кўкгумбаз” маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган А.Ж ҳамда 1991 йилда туғилган У.Ф оилавий келишмовчиликлар сабаб 2 ойдан буён бирга яшамаётганликлари вилоят ва туман Кенгаши масьуллари, туман хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда ўрганилди.
Ташкил этилган сайёр қабулда А.Ж ҳамда У.Ф нинг оилавий муоммоси бўйича мурожаат ўрганилди ва ишчи гуруҳ билан келинни уйига бориб атрофлича ўрганиш бўйича келишиб олинди.
Келиннинг уйига ташриф буюрилиб ишчи гуруҳ билан биргаликда келиннинг ота онаси билан билан атрофлича суҳбат ўтказилди. Икки томоннинг ҳам ота оналари билан суҳбатлар олиб борилди. Ёшларга оила муқаддас эканлиги, уни асраб авайлашда икки томон ҳам бирдек масъул эканлиги яна бир бор тушинтирилди.
Келин ва куёвдан бошқа бу каби хатоларни такрорламасликлари доимо оила аъзоларини ота-онасини ҳурмат қилишлиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, шу куннинг ўзида сайёр қабулда 1 нафар ажрим учун ариза берган оила ўз аризасини қайтариб олишди, 2 нафар оилаларга муҳлат берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!