Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманида ёшлар ўртасида шеърхонлик кечаси ташкил этилди
18 июнь 2019 г 2 271 Комментарии: 0
"Ёшлар ойлиги" доирасида Янгиобод туманининг “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод туман ва Зарбдор тумани Кенгаши ташаббуси билан ҳар икки туманнинг иқтидорли ёшлари иштирокида шеърхонлик кечаси ва маҳорат дарслари ташкил этилди.
120 нафарга яқин иқтидорли ёшлар жамланган ушбу тадбирга вилоят ижод фонди раҳбари ва ҳодимлари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлинмаси вакиллари, шоир ва ёзувчилар ҳам меҳмон бўлиб, иқтидорли ёшлар билан очиқ мулоқотлар, адабиёт кечаси, китобхонлик соати ва маҳорат дарслари ташкил этишда фаоллик кўрсатдилар.
Тадбир сўнгида ўзининг ижодига мансуб бўлган асарлари билан йиғилганларни хушнуд этган иқтидорли ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!