» » Жиззахда велоспорт-шоссе бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Жиззахда велоспорт-шоссе бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

21 июнь 2019 г 1 999 Комментарии: 0


Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан миллий терма жамоа аъзоларини 2020 йилда Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тасдиқланган Стратегия асосида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан Жиззах вилоятида 18-22 июнь кунлари велоспорт-шоссе бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда 2001-2002, 2003-2004, 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Федерация Кубоги мусобақалари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган спортчилар ўзаро беллашишади.

19 июнь куни Жиззах шаҳридаги Ёшлар шаҳарчасида Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари, Ўзбекистон велоспорти федерацияси вилоят бўлими раиси Н.Мухторова очиб, қатнашчиларга омадлар тилади.

22 июнь куни Зомин туманида финиш белгиланган Ўзбекистон чемпионатининг тақдирлаш маросимида ғолибларга Жиззах вилояти ҳокимининг совғалари топширилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!