» » Жиззах Ҳаво хужумидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмда  “очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Жиззах Ҳаво хужумидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмда  “очиқ эшиклар куни” ўтказилди

25 июнь 2019 г 1 948 Комментарии: 0

Ш.Рашидов тумани ҳокимлиги ҳамда Ҳаво хужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўшинларига қарашли Жиззах вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда ташкил этилган “очиқ эшиклар куни”га 150 нафардан зиёд мактаб ўқувчилари таклиф этилди.

Очиқ осмон остида ташкил этилаган кўргазмали тадбирда ўқувчи дастлаб ёшлар ҳарбий учувчиларнинг амалий парвоз машғулотларини кузатишди.

Турли хил жанговар қуроллардан моҳирлик билан фойдаланаётган ҳарбийлар иштирокчиларнинг  қизиқишларига қараб улардан фойдаланиш тартиблари ҳақида ҳам  тушунча беришди.

Ҳарбий учувчиларнинг махсус кийимлари, ҳамда парашютлардан фойдаланиш қоидалари тадбирга таклиф этилган болажонлар эътиборидан четда қолмади.

Ҳарбий хизматчи ҳар қандай вазиятга шай турмоғи лозим. Фавқулодда вазиятларда илк тез ёрдам ёки тезкор ҳаракат  ҳарбий бўлиш орзусидаги ҳар бир йигитдан талаб этилади.

Ёш авлодни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Миллий армиямизнинг нуфузини янада ошириш мақсадида ташкил этилган тадбир сўнгида ҳарбий оркестр ижросида бадиий дастур намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!