» » Жиззахда 447 млн. сўмлик объект зарар қопланмаганлиги боис Бюро томонидан аукционга чиқарилди

Жиззахда 447 млн. сўмлик объект зарар қопланмаганлиги боис Бюро томонидан аукционга чиқарилди

15 июль 2019 г 1 847 Комментарии: 0

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг ижро варақасига асосан Раҳмат Нарзиевдан ундирувчи Наргиза Қобилова фойдасига 68 млн. 417 минг сўм зарар ундириш белгиланган.

Аммо, қарздор шахс етказилган зарарни тўлашни ортга суриб келди. Р.Нарзиев фақатгина 7 млн. 571 минг сўм зарар пулларини тўлаган холос.

Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Яъни, қарздор фуқарога тегишли бўлган Фориш тумани, Хонбанди МФЙда жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчаси биноси хатланди.

Ушбу бино мутахассиснинг хулосасига кўра, 447  млн. 543 минг сўмга баҳоланган ва белгиланган тартибда сотиш учун “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига чиқарилиши таъминланди.

Эндиликда, етказилган зарар пуллари хатланган мол-мулк сотувидан тушган пул маблағлари ҳисобидан қопланади.

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!