Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мобиль автобус Ғаллаоролда
31 июль 2019 г 2 215 Комментарии: 0
-5 дақиқанинг ичида тадбиркорлик фаолиятимни давлат рўйхатидан ўтказдим. Сайёр қабул давомида мурожаатим хал этилиб, сайёр давлат хизматларида вақтим тежалди. -дейди Замира Куйчиева.
Эрта тонгдан Ғаллаорол тумани “Маданият” МФЙ аҳолисига сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун йўлга чиқан мобил автобус аҳоли учун қулай имконият яратди. Ғаллаорол тумани фуқаролари ишбилармонлар қаторига киради. Туманнинг ёки маҳалланинг қайси бир кўчасига кирманг камида 2 ёки 3 та тадбиркорлик билан шуғулланувчи кичик бизнес вакилларини учратасиз.
Тадбиркор учун вақт энг қимматли нарса. Ахир, айтишадику “Тадбиркорнинг ҳар дақиқаси пул” деб. Шу нақлга амал қилган холда Давлат хизматлари маркази ходимлари ишбилармонлар қолаверса, чекка-чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларниннг ҳам вақтини, ҳам нақдини тежайдилар.
Фуқаро Дилшод Расулов ҳам сайёр қабулдан фойдаланган ҳолда биринчи бор мобиль хизматлар автобусида турар жойини нотурарга ўтказиш бўйича давлат хизматидан фойдаланди.
- Бу масала бўйича 2 кун юрдим. Архитектура ва қурилиш бўлимига бордим тумандагилар унга боринг, бу ерга учрашинг деб айтишди. Ҳуқуқий билимларимнинг камлиги эса менга панд берди. Мобиль автобусида сайёр қабул бўлаётганини кўриб, балки шулар билар дея келгандим. Ходимлар жуда яхши тушунтиришди. 10 дақиқага қолмасдан масалам хал бўлди, - дейди мамнун холатда Дилшод Расулов.
Бугун мобиль автобус хизматидан миннатдор аҳоли анчагина. Энг муҳими мурожаат этиб келувчиларга ҳуқуқий тушунча бериш ҳамда тезкор, қулай, шаффоф тарзда хизмат кўрсатиш жоиз. Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида мана шундай сайёр давлат хизматлари сони 200 дан ошиб кетди. Яқин тумандан тортиб энг олис 120 км узоқликда жойлашган Тожикистон давлати билан чегарадош Янгиобод тумани аҳолисига ҳам мобиль автобуси хизмат кўрсатиб келди. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак сайёр давлат хизматлари давомида жами 34 245 нафар аҳолига 11 136 та давлат хизматлари кўрсатилди. Уларнинг кўникмаларини ошириш мақсадида эса 35 мингдан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.
Сарвиноз Худойбердиева
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ходими
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!