» » Можрум қишлоғидаги арчани Македонский экканми?

Можрум қишлоғидаги арчани Македонский экканми?

07 август 2019 г 3 092 Комментарии: 0

Фориш тумани Можрум қишлоғининг хушманзара табиати, мафтункор боғлари бошқа ҳудудлардан ўзига хослиги билан ажралиб туради.

“Нурота” давлат қўриқхонаси ҳудудидаги қадимий масжид харобалари олдида жойлашган улкан арча дарахти ўзининг гўзаллиги билан ном қозонган. Мазкур табиат мўъжизасини ўз кўзи билан кўргани келаётган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқими кун сайин кўпаймоқда.
Бу улкан арча дарахти “Нурота” давлат қўриқхонаси ва қишлоқ чегарасида жойлашган. Арча танасининг диаметри тахминан 24 метр, баландлиги эса 20 метр. Дунёдаги энг йирик игна баргли дарахтлардан бири бўлган мазкур арчанинг ёши ҳозиргача аниқланмаган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, арчанинг ерга қадалганига тахминан 3 минг йил бўлган. Хўш, арчанинг ёши нечада? Наҳотки бу улкан табиат мўъжизаси ёши олимларимизни қизиқтирмаса?
7.jpg
8.jpg
– Бу ерга кўплаб мамлакатлардан сайёҳлар келади, – дейди шу қишлоқда яшовчи Шакарбой Шукуров. – Аммо уларни қизиқтирган арчанинг ёши билан боғлиқ саволга ҳеч ким аниқ жавоб бера олмайди. Оғиздан оғизга кўчиб келаётган афсоналарга кўра, арча бир кечада пайдо бўлган. Яна бир ривоятга кўра, Александр Македонский юқори мартабали саркардаларини дафн қилганидан сўнг Савр арчасини экиш одати бўлган. Шу боис бу арчани Александр Македонский эккан дейишади. Илгари дарахт танасидаги ковак девор билан ўралган ва қишлоқ болалари учун мактаб вазифасини ўтаган.
11.jpg
16.jpg
Юқорида таъкидланганидек, йилига минглаб сайёҳлар ташриф буюрса-да, бу ерда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича муаммолар ҳам йўқ эмас. Чунончи, сайёҳлар учун етарли шарт-шароит яратилмаган. Йўлнинг торлиги, нотекис ва чанглиги, меҳмонхоналарнинг деярли йўқлиги, алоқа воситалари ишламаслиги шулар жумласидандир.
Айни пайтда ички йўлларнинг 4 километрини таъмирлашга киришилган бўлса-да, қолган қисми эътиборсиз қолмоқда. Хуллас, ушбу ҳудудда туризм салоҳиятидан фойдаланиш борасида қилинадиган ишлар оз эмас. Мутасаддилар бу борада нима дер экан?
18.jpg
27.jpg
Жамшид ЁРБЕКОВ
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!