» » Ҳарбий-тиббий эстафета: Аёллар ўртасида тўсиқли йўлакдан ўтиш машқи бўлиб ўтди

Ҳарбий-тиббий эстафета: Аёллар ўртасида тўсиқли йўлакдан ўтиш машқи бўлиб ўтди

08 август 2019 г 1 985 Комментарии: 0

7 август, “Фориш” тоғ полигони. V “Халқаро армия ўйинлари – 2019” доирасида ўтказилаётган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танлови. Иккинчи шарт – “Индивидуал маҳорат”. Аёллар ўртасида тўсиқли йўлакдан ўтиш машқи... Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти жараённи қуйидагича баён этади:

Мазкур шартда жамоалар граната улоқтириш, АК-74 қуролини нотўлиқ қисмларга ажратиш, эстафета ҳудудини бир бор айланиб ўтган ҳолда махсус туннел, турли мураккаб тўсиқлар ҳамда белгиланган оғирликдаги қутиларнинг жойини кўчириш, шунингдек, БТР жанговар техникасининг остидан эмаклаб ўтган ҳолда АК-74 қуролини тўлиқ қисмларга йиғиш ва йўлак бўйлаб югурган ҳолда финиш чизиғидан ўтиш каби босқичларни бажарди.
photo_2019-08-07_20-07-13.jpg
Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги шарафини ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар ишончли ҳаракат қилиб, яхши натижалар қайд этди.
– Биз Ўзбекистон вакиллари билан эстафета йўлакчалари бўйлаб мусобақалашдик, – дейди қозоғистонлик ефрейтор Шамчирак Сержонова. – Шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистонликлар “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловига ниҳоятда пухта ҳозирлик кўришган экан. Мен аввал ҳам ушбу мусобақада қатнашганман. Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган беллашувларнинг ташкил этилиши ҳам менга манзур бўлди. Барча жамоаларга омад тилайман.
photo_2019-08-07_20-07-15.jpg
photo_2019-08-07_20-07-21.jpg
photo_2019-08-07_20-07-26.jpg
photo_2019-08-07_20-07-30.jpg
photo_2019-08-07_20-07-28.jpg
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!