» » Жиззахда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда? (видео)

Жиззахда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда? (видео)

08 август 2019 г 3 383 Комментарии: 0

Вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Халқ таълими бошқармаси ҳамда туман (шаҳар)лардан келган ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида вилоятда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар таҳлили юзасидан йиғилиш ташкил этилди.

Вилоятда ёшлар томонидан 2019 йилнинг ўтган 6 ойи давомида жами 124 та жиноят содир этилган бўлиб, ўтган 2018 йилнинг 6 ойи давомида 236 та ва бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 47 фоизга камайганлигини кўришимиз мумкин.

Вилоятда ўтган 6 ой давомида вояга етмаганлар томонидан жами 6 та, 2018 йилнинг 6 ойи давомида 12 та жиноят содир этилган бўлиб, ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан 6 тага яни 50 фоизга камайган Мазкур 6 та жиноятда 6 нафар вояга етмаган ёшлар иштирок этган бўлиб, бу кўрсатгич ўтган йилнинг 6 ойи давомида 15 нафар вояга етмаганлар иштирок этган.

Энг ачинарлиси, 2019 йилда содир этилган 6 та жиноятда 4 нафар коллеж, 1 нафар мактаб ўқувчилари, 1 нафар ўқимайдиган ва ҳеч жойда ишламайдиган вояга етмаган ёшлар содир қилган.

Айтиш жоизки, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг жойлардаги ижроси муҳим аҳамият касб этади.

Агар ёшларнинг бўш вақти самарали тақсимланиб, улар турли йўналишларда банд бўлса, ўз-ўзидан жиноятга мойиллик ҳам камайиб боради.

Йиғилишнинг тўлиқ тафсилоти билан қуйидаги видеорепортажда танишиб олишингиз мумкин.

                       

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!