Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда янги сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тушинтирилди
12 август 2019 г 2 270 Комментарии: 0
Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгаши депутатлари сайлови бошланишига саноқли ойлар қолди.
Унда барча халқимиз биринчи галда ўз келажаги, мамлакат тараққиёти учун овоз беришларини тўла англаган ҳолда иштирок этишлари зарур. Бунинг учун сайлаш ҳуқуқига эга бўлган барча юртдошларимизнинг билим ва кўникмаларини оширишга эътибор қаратиш лозим.
Фориш туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди биносида янги сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унга тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари таклиф этилди. Йиғилишни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши раиси ўринбосари Йўлдош Кенгашев кириш сўзи билан очди.
Йиғилишда туман ҳокимлиги кадрлар билан ишлаш ва ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Илҳом Юлимов, халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси Рашид Каримовлар йиғилганларга янги сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди.
Йиғилишда жорий йилда мамлакатимизда Олий Мажлис ва халқ депутатлари туман Кенгашига сайловлар бўлиб ўтиши, бўлажак сайловларда аҳолининг муносиб иштирок этишини таъминлаш, аҳоли ўртасида янги сайлов кодексини кенг тушунтириш, бунинг учун ҳозирданоқ тарғибот-ташвиқот тадбирларини кучайтириш юзасидан белгиланган йўл харитаси асосида иш юритиш лозимлиги таъкидланди.
Рашид КАРИМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!