» » Илм маърифат бор жойда-бузғунчилик ғояларига ўрин йўқ

Илм маърифат бор жойда-бузғунчилик ғояларига ўрин йўқ

23 август 2019 г 2 649 Комментарии: 0

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, мазкур муаммони фақат ҳарбий куч ишлатиш билан ҳал этиб бўлмайди.

Уларнинг илдизи, тарафдорлари, моддий жиҳатдан таъминловчи кучлар сақланиб қолар экан, қилинаётган таҳдидлар давом этаверади. Диний экстремизм ва терроризм тизимининг муҳим бўғинлари ақидапарастлик ва терроризм мафкурасидир. Уларнинг илҳомчилари ва даъватчилари, мазкур мафкурани тарқатиш каналлари ва улар таъсирига тушаётган шахслар ҳисобланади.

Илмий асосланган, технологик жиҳатдан тартибга солинган, дунёда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга мос (адекват) мафкуравий курашни — аксилтарғибот ишларини тўғри ташкил этиш, диний экстремизм ва терроризм мафкураси тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳар қандан жамият ўзига хос ривожланиш йўлини танлар экан, олдига муайян мақсад ва вазифаларни қўяди. Бу вазифалар жамият, давлат, халқ ва миллат тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маърифий, таълим-тарбия ва мафкуравий  жараёнларнинг узвий бирлиги асосида амалга ошади.

Инсон ҳеч қачон ташқи дунёдан, ўзини қуршаб олган оламдаги ўзгаришлар, рўй бераётган ҳодисалар, воқеа жараёнлардан ажралиб қолган эмас. Уларни ҳис этмаган ҳолда, уларнинг таъсирисиз яшай олмайди.  Халқлар,  миллатлар ва ижтимоий-сиёсий кучлар фаолиятида содир бўлган турли мазмундаги ҳодиса ҳамда жараёнлар, айниқса, ғоявий ҳамда мафкуравий омиллар одамлар онги, тафаккури ва дунёқарашига таъсир этади.

Ўзбек халқи Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин тинч осойишта ҳаёт барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мамлакатимиз раҳбарияти, шахсан биринчи Президентимиз Ислом Каримов бундай ҳаётни таъминлаш учун тинимсиз ҳаракат қилди. Лекин юртимизнинг хавфсизлиги ва барқарорлигига рахна солишга интилаётган кучлар мавжуд. Улар турли йўллар билан мамлакатимиздаги тинч ҳаётни издан чиқаришга ҳаракат қилаётир.

Ҳозирги пайтда рўй бераётган салбий ҳолатлар, ножуя хатти-ҳаракатлар, ёвуз ишлар, аввало, айрим жойлардаги мафкуравий бўшлиқ туфайли содир бўлмоқда. Ғоявий бўшлиқнинг юзага келиши аввало ижтимоий-сиёсий, маънавий-психологик жараёнлар билан боғлиқ. Одатда, янги ғоялар турли таъсир кучига эга бўлади. Айрим гуруҳлар уларни тез қабул қилади, баъзи тоифалар янги ғояларни қабул қилиши қийин кечади.

Диний экстремизм, ақидапарастликка қарши турадиган куч — илм- маърифатдир. Асримиз бошида жадидлар янги мактаблар ташкил этиб, ёшларга дунёвий билим бериб, ақидапарастликка қарши курашган эдилар. Ақидапарастлар “динни тозалаш”, “соф динга қайтиш” ниқоби остида ташвиқот олиб бориб, одамларни таҳликага солиш, қонли жиноятлар содир этиш, жамиятни хавф остига қўйишга уринмоқдалар. Уларнинг бу хатти- ҳаракатлари мустақил давлатимизга очиқдан-очиқ тажовуз ва миллий мустақиллигимизга таҳдиддир.

Тинчлигимизни кўра олмайдиган гуруҳ ва кучлар ўз ғаразли, бузғунчи ғояларини исломнинг мазмун-моҳиятини яхши тушунмайдиган мусулмонлар оркали амалга оширишга ҳаракат қилишди. Шу тариқа, диний экстремизм ва терроризм четдан бизнинг мамлакатимизга кириб келиб, Ўзбекистоннинг мустақиллигига, тинчлигига таҳдид солувчи муаммога айланди.

Ҳозирда бутун жаҳон ҳамжамияти биргаликда ушбу террористик ташкилотларга қарши мукаммал тизим асосида курашиб бораётганига қарамай, бундай салбий кучларни қўллаб-қувватловчи кучлар борлиги сабабли хавф-хатар сақланиб турибди. Шу сабабли ҳар биримиз кундалик турмуш тарзимизда турли ёт ғояларга қарши тура олишимиз, атрофимиздагиларни мухолифлар сафига қўшилиб кетишига йўл қўймаслигимиз лозим. Ҳар биримиз уларга қарши курашиб, бузғунчи ғоялар тарғиботчиларининг пуч ваъдаларига ишонмасак, кенг жамоатчиликни ҳам уларнинг хатарли ишларидан огоҳ этсак, тинч ва осойишта ҳаётимизга, улкан бунёдкорлик ва эзгу ишларимизга ҳеч қандан ёвуз кучлар раҳна солмайди. Ҳар биримиз жаҳолатга қарши маърифат билан курашмогимиз зарур.

Эштемир ИСМАТОВ,

вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар

билан алоқалар бўйича ўринбосари

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!