Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда олий таълим муассасалари филиаллари очилиши мумкин
26 август 2019 г 2 883 Комментарии: 0
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Жиззах вилоятида олий ўқув юртлари филиалларини очиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Жиззах вилояти ҳудудида Жиззах давлат педагогика институти ҳамда Жиззах давлат политехника институтлари фаолият юритмоқда.
“Менинг таклифим шуки, Жиззах вилоятида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент давлат кимё технологиялари институти филиалларининг очилиши – ривожланиб келаётган Жиззах вилояти ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ҳамда вилоятни ёш мутахассис кадрлар билан таъминлашга хизмат қилади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, Жиззах вилояти республиканинг марказида жойлашганлиги бошқа вилоят ёшларининг ҳам бу ерга келиб билим олишига қўшимча қулайликларни яратади.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Жиззах вилоятида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент давлат кимё технологиялари институти филиалларини ташкил қилишни таклиф қиламиз”, - дейилади петицияда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!